...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕТТБ Тошкентдаги кафе ва ресторанлар тармоғига 2 млн доллар кредит ажратди


10:28, 20.12.2018 Жамият
 2 388

Мазкур маблағ салқин ичимликлар, нон ва қандолатчилик маҳсулотлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш бизнесини кенгайтиришга йўналтирилади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Тошкент шаҳрида кафе ва ресторанлар тармоғини бошқариш билан шуғулланаётган компаниялар гуруҳига 2 млн доллар миқдорида кредит ажратди. Бу ҳақда банкнинг мамлакатдаги ваколатхонаси хабар берган.
 
Унга кўра, пойтахтдаги ресторанлар, кафе ва ишлаб чиқариш корхоналари бошқаруви билан шуғулланиб келаётган ABNMB компаниялар гуруҳи 2 млн долларлик кредитга эга бўлади.
 
Мазкур маблағ салқин ичимликлар, нон ва қандолатчилик маҳсулотлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш бизнесини кенгайтиришга йўналтирилади.
 
Ўз навбатида ABNMB Тошкентдаги “Bon!” қаҳвахоналари тармоғини ҳам кўпайтирмоқчи.
 
Шу бўйича лойиҳа ЕТТБ акциядорларининг махсус жамғармаси ҳамда кичик бизнес учун тузилган яна бир фонди(SBIF) ҳисобидан молиялаштирилади.
 
ЕТТБ лойиҳаси доирасида донорларнинг қўллаб-қувватлаши билан ABNMB компаниялар гуруҳи нон ва қандолатчилик маҳсулотларига ISO 22000 стандарти, уларни ишлаб чиқаришга эса янги технологияларни жорий этади.
 
Маълумот ўрнида, айни пайтга келиб ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига 69 та лойиҳа орқали 1,3 млрд евро миқдорида инвестиция киритган.
 

Теглар:Европа тикланиш ва тараққиёт банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар