...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ-Эрон можароси: Бизни янги ядро уруши кутмоқдами?


14:58, 26.09.2018 Олам
 4 887

Икки давлат ўртасидаги зиддиятлар тобора кескинлашиб бормоқда.

Аввалроқ, Эрон ҳарбий параддаги теракт учун АҚШ ва Исроилдан қасос олишини маьлум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Эрон Ислом Республикасини огоҳлантирди.
 
“Агар Эрон томон АҚШ, унинг фуқаролари ёки иттифоқдошларига зиён етказадиган бўлса, албатта бунга катта товон тўлашига тўғри келади”, деб айтган Болтон.
 
Бу хабар АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлагандан кейин маьлум қилинди.
 
Маьлумот учун, жорий йилнинг апрел ойида АҚШ Эронга санкциялар жорий қилган эди. Ноябрь ойида қўшимча санкциялар қўлланиши кутилмоқда.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:АҚШ Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!