...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вьетнамдаги архитектура мўжизасига фотосаёҳат


20:25, 31.07.2018 Бу қизиқ
 8 880

Вьетнамдаги кўприк дизайни ташриф буюрувчиларни ҳайратда қолдиряпти.

Вьетнамнинг Дананга шаҳридан унча узоқ бўлмаган Ba Na Hills курортида очилган кўприк кундан кунга машҳур бўлиб боряпти.
 
Кўприкнинг икки устуни инсон қўли шаклида қурилган.  Қўллар гўё тошдан ўйиб ясалгандек кўринади. Лекин, аслида уларнинг асоси пўлатдан ясалган.












 
Шу йилнинг баҳор фаслида қурилиши якунланиб, июнь ойида фойдаланишга топширилган кўприкнинг ўзига ҳослиги кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Атига икки ойда ижтимоий тармоқларда кўприкнинг минглаб суратлари пайдо бўлди.

Кўприк денгиз сатҳидан 1400 метр баландликда жойлашган. Узунлиги 150 метрни ташкил этади.











 

Йилига 1,5 миллиондан ортиқ одам келиши режалаштирилган иншоот қурилишига 2 миллиард доллардан кўп инвестиция ажратилган. 
Айюб Мустафо

Теглар:Вьетнам кўприк архитектура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!