...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вьетнам президенти вафот этди


14:10, 21.09.2018 Олам
 3 264

У узоқ муддат касаллик билан курашиб келган.

Бугун, 21 сентябрь куни Вьетнам Социалистик Республикаси президенти Чан Дай Куанг вафот этди. Бу ҳақида маҳаллий телевидения ва радио орқали эьлон қилинди.
 
ОАВнинг хабар беришича, 21 сентябрь тонгида президент Куанг маҳаллий ва халқаро шифокор ҳамда профессорларнинг саьй ҳаркатига қарамай 61 ёшида жиддий касаллик туфайли шифохонада вафот этган.
 
Маьлумот учун, аҳолиси 100 миллионга яқин Вьетнам Социалистик Республикаси раҳбарлик лавозимига Куанг 2016 йил апрель ойида келган эди.
 
Вьетнам Бош вазир ва Коммунистик партия раҳбари томонидан бошқарилади. Мамлакатда президентлик лавозими рамзий характерга эга холос.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Вьетнам Президент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!