...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўлов-контрактини тўлаш муддати узайтирилди


14:05, 21.09.2018 Жамият
 5 677

ОТМларнинг биринчи босқич талабалари контрактни бироз кейинроқ тўласа ҳам бўлади.

2018-2019 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун контрактни тўлаш муддати узайтирилди.
 
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг жорий йил 17 сентябрдаги 9-сонли баёнига мувофиқ республика ОТМларига 2018-2019 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирилди.
 
Шунингдек, мазкур баён билан кириш имтиҳонлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-контракт шартларини бажаришнинг охирги муддати 2018 йил 31 октябрь этиб белгиланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ОТМ Контракт талаба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар