Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги суҳбат 2 соат 40 дақиқа давом этган.
Бугун, 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. “Anadolu Agency”нинг хабар қилишича, давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашув 2 соат 40 дақиқа давом этган.
Учрашувдан сўнг икки давлат раҳбарлари ва делегациялар иштирокида расмий тушлик бўлиб ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған учрашувида Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган. Қолаверса, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилган.