Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюрганидан сўнг, ўзаро муносабатлар ижобий тарафга янада юксалиши кутилмоқда.
“Ўзбекистон фуқаролари учун виза тизимини бекор қилган эдик. Яқинда Ўзбекистон билан ўзаро муносабатларимизнинг янги саҳифасини очдик. Ўзбекистон ҳам бизнинг ватандошларимиз учун виза тизимини бекор қилишига умид қиламиз. Бу муҳокама қилинган”, дейди Чавушўғли ўз чиқиши давомида.
Ўз чиқиши давомида Мавлуд Чавушўғли 2017 йил бошида Туркия ва Россия ўртасида ўзаро муҳокамалар ўтказилишини, бу учрашувга ҳозирлик кўриш мақсадида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 1 декабрь куни Аланья шаҳрига келишини ҳам маълум қилди.