...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидовнинг хотирасини абайдишлаштириш масаласига тўхталди


11:27, 21.11.2016 Жамият
 9 384

Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов туғилиб ўсган Жиззах туманига унинг номини бериш ва 100 йиллик юбелийини кенг нишонлаш, ёдгорлик мажмуаси барпо этиш таклифини берди.

Аввалроқ, Тадбиркорликлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлига номзод Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни жиззахлик сайловчилар билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев учрашувда ўз сайловолди дастури ҳақида нутқ сўзлаб, келажакда олиб борадиган фаолиятига қисқача тўхталиб ўтди.
 
“Тарихсиз келажак йўқ” нақлига ишора қилган Шавкат Мирзиёев собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонни бошқариб, унинг кўп оғир кунлардан мардонавор ўтишига катта ҳисса қўшган, Кремлнинг зуғумларидан халқни омон сақлашга уринган одил раҳбар Шароф Рашидов номини тилга олиб, уни ўз халқига ва собиқ тузумга садоқат билан хизмат қилганини таъкидлади. Чорак аср давлатни бошқарган Шароф Рашидов вафот этганидан сўнг, унинг қабри кўчирилиб, хотирасига бепасанд қаралгани, оила аъзолари таҳқирланганини айтди.
 
“Ўзи содиқ бўлиб хизмат қилган тузум вафотидан кейин унга ҳиёнат қилди. Дунёда шунчалик адолатсизлик бўладими, инсон тирик пайти уни кўкларга кўтариб, вафотидан кейин ер билан яксон этса... Бу қандай давлат, қандай жамият бўлди, деган савол, албатта, бизни қийнаши керак”, дейди куюнчаклик билан номзод.
 
Шавкат Мирзиёев сўзида давом этар экан, сайловчилар эътиборини Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейига қаратди.
 
“Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан Шароф Рашидовнинг номи тўла-тўкис оқланди, 75 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Шароф Рашидов ўз халқи ва Ватанига фидойи фарзанд эди. Келгуси йил Шароф Рашидов таваллудига 100 йил тўлади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
 
Номзод минбардан туриб, ўзбек халқининг фидойи фарзанди Шароф Рашидов ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, келгуси йили унинг 100 йиллик юбилейини бутун мамлакат бўйлаб кенг миқёсда нишонлаш, Шароф Рашидов туғилиб ўсган Жиззах туманига унинг номини бериш ва ёдгорлик мажмуаси барпо этиш таклифини берди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов Жиззах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

мафтуна
13:01 28.11.2016

Ассалому Алкум мен айна сизга илтимос биз айам билан Масквада ишлаймиз екин халигача бита уй оломайапиз сиздан илтимос сизга бита уй берин мани айам йошлар 58 да манга уй олиб бере деп шу йерда ишловот ман дадам йок ташаб кетган сиздан илтимос битагина уй бери айм ози орикчан кийланиб кеит масквада ман 1 ойда бери уйда йотам ишломайапиз патетга кетиб колйапти пуларимиз 2$ йигйапиз холс жудайм кийлади йордам берадигон инсонимиз йок мен борип окай десам имконатимиз йок илтимо бизга йордам мерин + 79647696963 мани номирим биз ози Андижондан боламиз сидан илтимос йордам берин уйимиз йок биз борадигон бу йерда кийланиб кети илтимос сиздан



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар