...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари муносабатларда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш масаласини ўртага ташладилар


13:07, 19.11.2016 Жамият
 2 750

Икки мамлакатнинг бугунги муносабатлари Ўзбекистон ва Туркиянинг имконият ва салоҳиятига мос эмаслиги қайд этилди.

Кеча, 18 ноябрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий ташриф билан Ўзбекистонга келгани, сафарни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлагани, сўнг Регистон ансамбли, Гўри Амир, Имом Бухорий, Имом Мотуридий мақбараларида олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан танишгани, маҳобатли ва афсонавий Самарқанд шаҳри унинг ҳайратига сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат раҳбари ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди.
 
ЎзАнинг ёзишича, учрашувда икки мамлакатнинг бугунги муносабатлари Ўзбекистон ва Туркиянинг имконият ва салоҳиятига мос эмаслиги, ушбу учрашув ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очиш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашиш учун қулай имконият экани қайд этилган
 
Музокарада Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилиниб, ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасида мунтазам маслаҳатлашувлар ташкил қилиш, халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаш тўғрисида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти фаолияти доирасида Самарқандда Имом Бухорий халқаро тадқиқотлар марказини таъсис этиш таклифини илгари сурди. Томонлар ИҲТнинг Туркиядаги Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқотлари маркази бу ташаббусни қўллаб-қувватлаганидан мамнуният изҳор қилдилар.

Теглар:Ўзбекистон-Туркия Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар