...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентликка номзод Сарвар Отамуратов Тошкент вилоятида бўлди


12:56, 19.11.2016 Жамият
 1 917

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 18 ноябрь куни Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди. 

Видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашувни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи раҳбари А.Сайдуллаев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Ш.Насимов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Тошкент вилояти мамлакатимизнинг саноати жадал тараққий этаётган ҳудудларидан. “Ўзбекистон металлургия комбинати”, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”, “Оҳангаронцемент”, “Оҳангароншифер”, “Максам-Чирчиқ” каби акциядорлик жамиятлари, Янги Ангрен, Тошкент иссиқлик электр станциялари ва бошқа йирик саноат корхоналари мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутади. Юртимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 15 фоиздан ортиғи, экспортнинг 14 фоизи ушбу вилоят ҳиссасига тўғри келмоқда.
 
Дастурда тарихий, маданий, бой маънавий-ахлоқий қадриятлар ва анъаналар асосида жамиятда юксак ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни мустаҳкамлаш ҳамда маънавий юксалишга эришиш масалаларига устувор аҳамият қаратилган. Номзод “Халқнинг маънавий-руҳий тикланиши – иқтисодий ислоҳотларнинг негизидир” тамойили асосида Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги ошишида иқтисодиёт ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деб ҳисоблайди. 

Ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган харажатларни қисқартириш, маҳаллий саноат самарадорлигини янада оширишнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш орқали миллий бозорни сифати паст, халқаро андозаларга мос келмайдиган маҳсулотлардан муҳофаза қилиш, замонавий билим ва малакага эга муҳандис-техник, молия-иқтисод, корпоратив бошқарув менежментлари, ахборот технологиялари соҳасида дастурчилар тайёрлашни тубдан яхшилаш каби вазифалар илгари сурилган. 

Миллий манфаатларни ҳимоялаш ва илгари суриш, барқарор миллий ривожланишни таъминлаш, юксак маънавий-интеллектуал тараққиётга эришиш учун мамлакатни модернизация қилиш, хусусан, миллий ахборот тизимлари ва миллий ахборот ресурсларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
 
Учрашувда “Ҳунарманд” уюшмаси Олмалиқ шаҳар бўлими раиси М.Ўлмасова, меҳнат фахрийси Н.Жўрабоев, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят бўлими раҳбари Н.Қорабоева, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Чиноз тумани кенгаши раиси Ш.Низомиддинов номзоднинг дастури ва унда белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.
 

Теглар:Сарвар Отамуратов Сайловолди учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар