Бугун тунда Самақанд шаҳрига етиб келган Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу қўним топган қабристонга ташриф буюрган Ражаб Тойиб Эрдўған Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, қабрига гул қўйди. Туркия раҳбари Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Самақанд муфтийси Нуриддинхон Исломов билан биргаликда Қуръон тиловат қилди.
Бугун Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ўртасида учрашув ўтказилиши, унда бир қатор минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Туркия раҳбари Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирганди.