...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пан Ги Мун Фахрий легион ордени билан тақдирланди


11:52, 18.11.2016 Олам
 1 879

Пан Ги Мун тинчликни сақлаш йўлида қилган хизматлар учун буюк офицер унвонига сазовор бўлди.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун халқаро майдондаги фаолияти учун Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Орденни топшириш тантанали маросими Елисей саройида ўтказилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
 
Франция президенти Франсуа Олланд Пан Ги Мунни “Жаҳондаги муаммоларни, хусусан, келишмовчиликларни бартараф этишда қўшган ҳиссаси учун” ордени билан тақдирлади.
 
Франсуа Олланд мукофотни топширар экан, 10 йил аввал БМТ Бош Ассамблеяси ташкилотнинг олий ўрнига маҳоратли ва тажрибали сиёсатчи ва элчи, бундан ташқари, ўз фаолияти давомида уруш хавфи остида қолиш, бошпанадан айрилиб қочоқ сифатида яшаш каби хавфларни ҳис қила оладиган шахсни танлаганини алоҳида эътироф этиб ўтди.
 
“БМТ айнан шундай инсонга ўз тақдирини ишонишни истаган бўларди. Сиз ўз фаолиятинингиз давомида тинчликни сақлаш учун топширилган барча вазифаларни аъло даражада уддаладингиз”, дейди Франсуа Олланд Пан Ги Мун ҳақида.
 
Франсуа Олланд ўз нутқи давомида айни вақтда Суриядаги вазият жаҳон ҳамжамияти учун муҳим муаммолардан бири бўлиб қолаётганлигини қўшимча қилди.
 
Ўз навбатида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Франсуа Олландга самимий сўзлари учун миннатдорчилик изҳор этди.
 
Фахрий легион ордени 1802 йилда Наполеон Бонапарт томонидан жорий этилган. Франциянинг олий мукофоти 5 босқичли бўлиб, 2 таси олий – катта хоч кавалери ва буюк офицер, кейингилари командор, офицер ва рицар унвонларидир. Пан Ги Муннинг хизматлари инобатга олинган ҳолда, унга буюк офицер унвони берилди.
Дурдона Расулова

Теглар:БМТ Пан Ги Мун Франция Франсуа Олланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!