Ражаб Тойиб Эрдўған Покистон ва Ўзбекистонга уюштирилажак сафардан кутаётган натижаси ҳақида тўхталиб ўтди.
“Биз ўзаро алоқаларимизнинг янги саҳифасини очишни истаймиз”, дейди Ражаб Тойиб Эрдўған матбуот анжуманидаги чиқишида. Демак, бўлажак Туркия-Ўзбекистон раҳбарлари ўртасидаги учрашув ижобий натижалар билан якунланишини тахмин қилиш мумкин.
Аввал хабар берилганидек, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашади ва минтақавий ҳамда халқаро аҳамиятга молик муҳим масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказади.