АҚШнинг янги президентининг жамоаси Украина раҳбари ва Дональд Трампнинг суҳбати ҳақидаги пресс-релизни эълон қилмади.
АҚШнинг янги президентининг матбуот хизмати Петр Порошенко билан Дональд Трампнинг телефон орқали даслабки суҳбатини оммага тақдим этмаяпти. Олдинроқ эса Владимир Путин билан олиб борган ҳудди шундай суҳбати ҳақида оламга жар солган эди.
Киевда эса бунинг акси, Америка раҳбари ва Порошенконинг суҳбати ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Маълумотлар музокара давомида “стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида фаол ҳамкорлик қилиш” ҳақида сўз борганини тасдиқлайди. Порошенко, ҳатто, Трампга “қулай вақт топиб Украинага ташриф буюришни” таклиф қилган.
Маълумот ўрнида, Петр Порошенко БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясига ташрифи чоғида АҚШ президентлигига номзодларнинг ҳар иккиси – Дональд Трамп ҳамда Ҳиллари Клинтонга учрашув ўтказиш таклифини билдирган эди. Клинтон ушбу таклифга розилик берган ҳолда, Трамп Порошенконинг таклифини эътибрсиз қолдирган эди.
Ўша вақтда АҚШ президентлигига номзод бўлган Трампнинг штаби таклиф этиборсиз қолдирилишини, худди ҳозиргидек, изоҳлашни истамаганди.