Германия Ташқи ишлар вазири туркия ҳукумати билан музокараларни “оғир ва мураккаб”, деб атади.
15 ноябрь куни Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Туркияга ташриф буюрди ва давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавишоглу билан учрашди. Бу хақда “Euronews” хабар берди.
Штайинмайернинг айтишича, Германия Анқара томонидан йирик ҳибсга олиш ишларидан безовта ва Туркиядаги сўз ва матбуот эркинлиги соҳасидаги бузилишлардан ташвишда. Шунинг учун германиялик вазир бирданига июль ойидаги давлат тўнтаришга бўлган уринишни муҳокама қилди.
“Мен 15 июлда айнан мана шу парламентда нима бўлганини билмоқчиман. Ўша куни сизлар ўз демократиянгизни ҳимоя қилганингиз сабаб Германияда турк халқини жуда ҳурмат қиламиз”, дейди Туркия мажлисига келган Штайнмайер.
Музокараларда Туркия ўз ҳудудига муҳожирларни киритиши эвазига молиявий ёрдам олиши, Анқара Европа Кенгаши сафига қабул қилиниши, шунингдек, Берлин бўлиб ўтган давлат тўнтаришида қатнашганликда гумон қилинаётган шахслар ва Курдистон ишчи партияси фаолларини Туркияга қайтариши масалалари кўриб чиқилди.
“Биргина ташриф ва бир нечта музокаралар билан масалаларга турлича қарашни бартараф қилиш мушкул экани аниқ. Лекин, мазкур ташриф бўлиб ўтган воқеаларга Туркиянинг муносабати ва нуқтаий назарини билиб олишда жуда фойдали бўлди”, дейди Германия Ташқи ишлар вазир Франк-Вальтер Штайнмайер.