Шаҳзода Турки бин Абдулазиз Ал Сауд 12 ноябрь куни 85 ёшида узоқ вақт давом этган касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Саудия Арабистонининг “SPA” агентлиги хабарига кўра, шаҳзода Турки бин Абдулазиз Ал Сауд 12 ноябрь куни 85 ёшида узоқ вақт давом этган касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди. Шаҳзода вафоти муносабати билан мамлакатда 3 кунлик мотам ўтказилди.
Турки бин Абдулазиз Ал Сауд 1932 йилда туғилган бўлиб, 1957-1969 йилларда Ар-Риёд шаҳри амири, 1969-1983 йилларда қиролликнинг Мудофаа вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.