...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон раҳбари Покистон Бош вазирига ҳамдардлик билдирди


11:50, 16.11.2016 Жамият
 2 703

Масжидда содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида 52 киши қурбон бўлган, яна 100 киши яраланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Хуб шаҳрида (Белужистон провинцияси) содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг, айниқса аёллар ва ёш болаларнинг нобуд бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шарифга самимий таъзия билдирилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигиМатбуот хизмати хабар қилди.
 
Давлат раҳбари ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини изҳор этди.
 
Покистоннинг “GeoTV” телеканали берган хабарга кўра, 12 ноябрь куни Покистон жанубидан жойлашган Белужистон провинциясидаги масжидда портлаш содир этилган. Террорчилик ҳаракати оқибатида 52 киши қурбон бўлди, яна 100 киши яраланди. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар кўпчиликни ташкил қилади.
 
Худкуш-террорчи 14 ёшли ўсмир бўлганлиги аниқланди. Маҳаллий ҳукумат бу террорчилик ҳаракати ИШИД томонидан амалга оширилганлигини таъкидлашмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Покистон Ўзбекистон Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар