...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Подшоҳи Шавкат Мирзиёевга таклиф билдирди


16:51, 26.11.2018 Жамият
 10 242

Подшоҳ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг чуқур эҳтиромини етказиб қўйишни сўраган.

Кеча, 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов ўз ишонч ёрлиқларини Саудия Арабистони Подшоҳи ва икки муқаддас масжид ходими Салмон ибн Абдулазиз ал-Саудга топширди.
 
Ар-Риёд шаҳридаги ал-Ямама подшоҳлик саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг Подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд билан суҳбат бўлиб ўтган.
 
Давлат раҳбари Ўзбекистон Саудия Арабистони учун минтақадаги дўстона, ишончли ва истиқболли шерик эканлигини таъкидлаган ҳамда унинг мамлакати Саудия – Ўзбекистон муносабатларини томонларни қизиқтирган барча йўналишларда сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқишга тайёрлигини билдирган.


 
Подшоҳ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг чуқур эҳтиромини етказиб қўйишни сўраган ва мамлакат раҳбарини ўзига қулай бўлган вақтда Саудия Арабистонига расмий ташриф билан келишга таклиф этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Саудия Арабистони Улуғбек Мақсудов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар