...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта ўртасида Абдулазиз Комилов сафарга чиқади


16:31, 26.11.2018 Жамият
 1 720

Конференция БМТ томонидан ўтказилади.

Жорий йил 28 ноябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференция БМТ томонидан ўтказилади.
 
Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси номидан  Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этади.
 
Амалий ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Москва шаҳрида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон вакили ҳам қатнашди. Аҳамиятлиси, конференцияда “Толибон” ҳаракатининг расмий вакили ҳам иштирок этди. Аммо Афғонистон мазкур анжуманга расмий вакил юбормади.
 
Конференцияда “Толибон” вакили ҳаракатнинг асосий талаби хорижий давлатлар ҳарбийларининг Афғонистондан чиқарилиши эканини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, тинчлик музокаралари афғон Ҳукумати билан эмас, АҚШ билан олиб борилишини қайд этганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Абдулазиз Комилов Женева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар