Азов денгизидаги ҳолат икки давлат ўртасида навбатдаги инқирознинг ибтидоси бўлиши мумкин.
Кемалар Қора денгизнинг Россия ҳудуди ҳисобланувчи қисмига кириб, бир неча соат турли ҳаракатларни амалга оширган ҳамда рус чегарачи кема ва катерларининг тўхташ ҳақидаги талабига жавоб бермаган.
Украин кемалари тўхтатиб, ушланган. Бунинг учун қурол ҳам ишлатилган. Кемалар рус соҳилларидан 20 километр, кемалар одатий ўтадиган Керч бўғози Қрим кўпригидан 50 километр масофада тўхтатилган.
Қўлга олиш вақтида уч нафар украин ҳарбийси жароҳат олган. Ҳарбийларга тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг ҳаётига хавф йўқ.
Россия ҳолат юзасидан давлат чегарасини бузиш бўйича жиноий иш очган ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг очиқ йиғилишини зудлик билан чақиришни талаб қилган. Россия Азов денгизидаги воқеани ва ундан кейинги ишларни муҳокама қилиб олишни режалаштиряпти.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган, армия ва Украина хавфсизлик хизмати тўлиқ жанговор ҳолга келтирилган.