...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига етиб борди


22:42, 20.05.2017 Жамият
 4 548

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Республикасига қилган амалий ташрифини якунлаб, Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. 

Ўзбекистон раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиш режалаштирилган. 

Саудия Подшоҳи ва Валиаҳди билан музокараларда мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи Ўзбекистон-Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар