...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Ўзбекистондаги ислоҳотларга қандай баҳо берди?


00:25, 23.05.2017 Жамият
 7 564

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди.
 
Саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари ва АҚШ Президенти, БМТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши бош котиблари қатнашди.
 
Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёев бир қатор давлат раҳбарлари билан мулоқотда бўлди.
 
Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнини юқори баҳолади.
 


Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли билан учрашиб, давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашди

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи Дональд Трамп Ўзбекистон-АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар