...
МЕНЮ
ONLINE TV

iPhone 8 телефонининг асосий сири маълум қилинди


00:13, 23.05.2017 Технология
 4 152

Жорий йилнинг кузида Apple компанияси iPhone 7s, iPhone 7s Plus ва узоқ кутилган iPhone 8 телефонларини тақдим этади.

Жорий йилнинг кузида Apple компанияси iPhone 7s, iPhone 7s Plus ва узоқ кутилган iPhone 8 телефонларини тақдим этади. Интернет тармоғида ушбу смартфонлар корпусларининг бир жойда турган расмлари пайдо бўлди. Манбаларга қараганда, бу суратлар телефонлар ишлаб чиқариладиган Foxconn заводида олинган.

Тасвирларда iPhone 8 смартфони 7S намунасидан бирозгина катталиги кўриниб турибди. Бироқ баъзи маълумотларда дисплей сезиларли даражада катта бўлиши айтилган эди. Шунингдек, смартфон камераси иккитали бўлиб, у вертикал жойлашган. 

Кўп манбаларда келтирилишича, янги iPhone 8 телефони 1000 АҚШ доллари этиб баҳоланади. Apple бренди ишқибозлари ҳозирдан пул йиғишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ iPhone 8 телефонининг тахминий суратлари тарқатилган эди.
Сумбула

Теглар:iPhone 8 iPhone 7 iPhone 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!