...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига ўйинларига борган мухлисларга iPhone 8 совға қилинди


14:43, 07.05.2018 Жамият
 2 570

Ғолиблар лотерея орқали аниқланди.

Pepsi Суперлига ўйинларига бўлган қизиқишнинг ортиб бораётгани, мухлисларнинг стадионларга ташрифида ижобий ўзгаришлар юзага келаётгани сабаб ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти 10-тур учрашувлари учун 12 дона iPhone 8 смартфонини тайёрлаб қўйган эди.
 
Тур доирасидан ўрин олган 6 та ўйиннинг ҳар бирида 2 донадан қимматбаҳо телефон стадионда ўтирган мухлисларга ютуқли ўйин натижасига кўра тақдим этилди.
 
Ғолиблар лотерея орқали аниқланди. “Бунёдкор”, “Нефтчи”, АГМК, “Қизилқум”, “Пахтакор” ва “Бухоро” стадионларига ташриф буюрган омадли мухлисларнинг 12 нафари ўз уйига янги телефон билан қайтди. 
 
“Стадионларга янада кўпроқ ишқибозларни жалб этиш борасида олиб борилаётган бундай амалий ишлар футболимиз жамоатчилигини бефарқ қолдирмаяпти. Буни турдан-турга стадионларга мухлислар оқими кўпаяётгани ҳам кўрсатиб турибди. ПФЛ бундай ютуқли ўйинлар ҳамда акцияларни бундан буён тез-тез ўтказиб боради”, дея ёзади ЎзПФЛ Матбуот хизмати.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суперлига iPhone 8 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар