...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Навбаҳор” 25 миллион сўм жаримага тортилди


15:59, 18.09.2018 Спорт
 3 420

Бундан олдинроқ бўлиб ўтган “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Нефтчи” билан ўйинларда ҳам “Навбаҳор” жамоаси мухлислари бетартиб ҳаракатлари учун огоҳлантирилган эди.

Хабарингиз бор, 13-15 сентябрь кунлари Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу турдан ўрин олган марказий ўйин Наманганда “Навбаҳор” ва “Пахтакор” ўртасида ўтказилди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириб қимматли бир очкони қўлга киритган Навбаҳор энди 25 000 000 сўм жарима тўлашга мажбур.
 
Гап шундаки, учрашув давомида наманганлик ишқибозлар Азиз Асимов бошчилигида ҳакамларни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилган, шунингдек, майдонга сув идишлари ҳамда турли буюмларни улоқтирган эди.

Бундан олдинроқ бўлиб ўтган “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Нефтчи”  билан ўйинларда ҳам “Навбаҳор” жамоаси мухлислари бетартиб ҳаракатлари учун огоҳлантирилган эди.

ПФЛ расмий сайти хабар беришича, Мусобақалар регламентининг “Клублар, клублар раҳбарлари ва футболчилар мажбуриятлари” бўлимининг 8.3 бандини, қолаверса, “Интизомий ва жарималар кодекси” 1-бўлим 5.9 бандини қўпол равишда бузгани учун аввалги огоҳлантиришлар инобатга олинган ҳолда “Навбаҳор” жамоаси 25 000 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:навбаҳор пахтакор суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!