...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИТБ Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар беради


15:51, 18.09.2018 Жамият
 2 451

ИТБ Ўзбекистон билан 2018-2021 йилларга ҳамкорлик стратегиясини имзолади.

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига 2018 йилдан 2021 йил оралиғида 1,3 миллиард доллар ажратадиган бўлди.
 
Келишув бугун, 18 сентябрь куни имхоланган. Шартнома Тошкентда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов ва ИТБ президенти Бандар Ҳожар томонидан имзоланди.
 
Ажратилаётган маблағларнинг 475 миллион доллари энергетика, транспорт ва шаҳарларни ривожлантириш, 300 миллиони қишлоқларда арзон уй-жойлар қуриш ва инфратузилмани яхшилаш, яна 300 миллиони савдони молиялаштириш, 140 миллиони ижтимоий тараққиёт ва 85 миллиони - хусусий бизнес лойиҳаларига сарфланиши кўзда тутилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳожар Ўзбекистонга 17 сентябрь куни келган ва у 20 сентябргача Ўзбекистонда бўлиши кутиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ислом тараққиёт банки Сухроб Холмуродов Бандар Ҳожар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар