Мазкур делегацияга Ислом тараққиёт банки президенти бошчилик қиляпти.
Ислом тараққиёт банкининг раҳбари ташриф давомида 18-19 сентябрь кунлари “ИТБ гуруҳи куни” анжумани ўтказилади ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи иштирокида давра суҳбати ташкил этилади.
Ўзбекистон номидан тадбирларда Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Суҳроб Ҳолмуродов иштирок этади.
Ўтган йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташриф амалга оширганди. Унинг давомида давлат раҳбари Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳожар билан учрашганди.