...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Вақф” фонди Ислом банки билан ҳамкорлик қилади


08:07, 16.11.2018 Жамият
 1 629

“Вақф” қонунчилигини ишлаб чиқишга яқинда кўмак беришларини алоҳида қайд этган.

Айни дамда Ислом тараққиёт банкининг исломий молиялаштириш бўйича департамент директори Восим Абдулваҳҳоб бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Расмий ташриф билан мамлакатга келган делегация аъзолари кеча, 15 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов билан учрашув ўтказди.
 
Учрашувда фон раҳбари Искандар Халилов “Вақф” фонди ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган хайрия тадбирлари ҳамда ташкилий ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
 
Восим Абдулваҳҳоб “Вақф” фонди томонидан олиб борилаётган ишларга катта баҳо бериб, Ўзбекистонда исломий молиялаштириш ва “Вақф” қонунчилигини ишлаб чиқишга яқинда кўмак беришларини алоҳида қайд этган.
 
Учрашувда Ислом тараққиёт банки вакиллари, Ўзбекистондаги банк ва молия мутахассислари, “Вақф” фонди раҳбарлари билан истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.

Теглар:Вақф фонди Ислом тараққиёт банки Искандар Халилов Восим Абдулваҳҳоб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар