Шавкат Мирзиёев ИТБ президентини қабул қилди.
Давлат раҳбари меҳмонни илиқ кутиб олиб, Ислом тараққиёт банки билан биргаликда кўп йиллардан бери амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги дастурларни мамнуният билан қайд этган.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва ИТБ гуруҳи ҳамкорлигида 1,9 миллиард долларга тенг амалга оширилган ва ҳаётга татбиқ қилиниш жараёнида бўлган 26 та лойиҳа мавжуд.
Лойиҳалар йўл-транспорт, энергетика ва коммунал инфратузилма, қишлоқларда турар жойлар қуриш, ичимлик суви таъминоти тизими, соғлиқни сақлаш ва таълимни модернизация қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Суҳбат давомида банк билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Асосий диққат қишлоқ жойларда яшаш шароитини яхшилаш, инфратузилмани модернизация қилиш, тиббиёт ва таълим муассасаларини замонавий ускуналар билан ёритиш, бизнес ғояларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳа ва дастурларига қаратилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банкига Самарқанддаги Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган.
Ўз навбатида Бандар Ҳожар Ўзбекистон ИТБ гуруҳи учун минтақадаги асосий шерик эканини қайд этган.
У Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берган ва ИТБ гуруҳи мамлакатдаги ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар қандай ёрдамни аямаслигини айтган.