...
МЕНЮ
ONLINE TV

Русларнинг энг кучли жанговар қирувчи самолётлари билан Хонободда машқ ўтказилди


19:34, 20.09.2018 Олам
 5 083

Маҳоратли ва тажрибали ҳарбий учувчилар самода турли усулларни қўллаб, ердаги берилган нишонларни яксон қилган.

Ўзбекистоннинг Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда амалий парвоз машқлари ўтказилди.
 
Само лочинлари Хонобод қўрғончасида жойлашган ҳарбий аеродромда СУ-25, СУ-27 ва МИГ-29 жанговар қирувчи самолётлари ёрдамида кундузги ва тунгги машқларни бажарди.
 
Ҳар бир амалий машқларга киришишдан олдин учувчилар ўша машқни парвоз қилиши кўзда тутилган ҳудуднинг 3Д форматидаги электрон тасвирда замонавий симуляция тренажёрлари ёрдамида машқ қилишади.
 
Маҳоратли ва тажрибали ҳарбий учувчилар самода турли усулларни қўллаб, ердаги берилган нишонларни яксон қилган. Жанговар қирувчи самолётлар қўниш йўлагига кирганда, маълум муддатдан кейин улар орқасидан парашют очилиб, учиш аппаратлари тўхташини секинлаштиришга ёрдам беради. Ҳарбий учувчилар буни “тормозлаш парашюти” деб аташади.
 
Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари шахсий таркиби қўшин ва моддий воситаларни ҳаво орқали ташиш, ҳаво разведкасини юритиш, муҳим обйектларни душманнинг ҳаводан берадиган зарбасидан ҳимоя этиш, самодан туриб душманнинг авиация ва қуруқликдаги қўшинларини яксон қилиш, давлат ва ҳарбий-бошқарув тизими, фронторти ва ҳарбий-иқтисодий қудратга молик объектларни, транспорт коммуникацияларини авиацион жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни бажаради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хонобод Ҳарбий авиация самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!