...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида масъулиятсиз раҳбарлар лавозимидан озод этилган эди


16:23, 22.11.2017 Жамият
 9 080

Ислом тараққиёт банки 36 млн АҚШ доллари ажратган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш муддати 2013 йилдан 2016 йилгача белгиланган эди...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21 ноябрь кунги қарорида Тошкент шаҳар ҳокимияти Инвестиция департаменти раҳбари Саидали Насриддинов ва Департаментнинг амалга ошириш гуруҳи раҳбари Отабек Фозилбековни эгалаб турган лавозимларидан озод этилгани қайд этилган.



 
Улар Тошкент шаҳар кўчаларидаги ёритиш тизимларини модернизация қилиш ва илғор электр энергия тежовчи техник воситаларидан фойдаланиш учун белгиланган вақтда берилган топшириқларни бажармаганликлари учун тайинланган лавозимидан четлатилган.
 
Маълумот учун, юқорида тилга олинган лойиҳани амалга ошириш учун Ислом тараққиёт банки 36 млн АҚШ доллари ажратган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш муддати 2013 йилдан 2016 йилгача белгиланган эди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қарор Тошкент шаҳар ҳокимияти Департамент Инвестиция Ислом тараққиёт банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар