...
МЕНЮ
ONLINE TV

18 сентябрь куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?


15:45, 17.09.2018 Бу қизиқ
 2 783

Сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Эртага, 18 сентябрь куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг. Гидрометеорология хизмати маркази сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
Демак, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+17, кундузи +31...+33 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +12...+17, кундузи +28...+33 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +28...+33 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +30...+35 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +27...+32 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +10...+15, кундузи эса +18...+23 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!