Рейтингда давлатлар ўрни таълим даражаси, умрнинг ўртача узунлиги ва ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига тўғри келишига кўра белгиланган.
Мазкур рейтингга жами 189 мамлакат киритилган. Ундаги давлатлар ўрни таълим даражаси, умрнинг ўртача узунлиги ва ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига тўғри келиши бўйича белгиланади. Шунингдек, гендер тенглик, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларининг кенглиги, экология ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ҳам ҳисобга олинган.
Инсон ривожланишинг энг юқори даражаси 59 мамлакатда қайд этилди. Рейтингда Норвегия биринчи ўринни эгаллади, Швейцария иккинчи ва Австралия учинчи ўринда қайд этилди.
Инсон ривожланишинг энг юқори даражаси қайд этилган 59 мамлакат орсига Россия (49-ўрин), Қозоғистон (58-ўрин) ҳам кирган.
Ўзбекистон Қозоғистондан атшқари барча қўшниларини бу борада ортда қолдирган. Рейтингда Туркманистон 108-ўринни, Қирғизистон 122-ўринни ва Тожикистон 127-ўринни эгаллаган.
Рўйхатни энг қуйи ривожланиш даражаси билан Жанубий Судан, Марказий Африк Республикаси ва нигер якунлаган.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда ўртача умр давомийлиги 71,4 ёш, таълим давомийлиги 11,5 йил, аҳоли жон бошига ЯИМ 6470 долларга тенг.