...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзорга ташрифидан сўнг бошпанасиз оилага уй берилди


00:04, 23.05.2017 Жамият
 4 682

Давлат раҳбари шу куни туманнинг Яккатут ва Катта Хирмонтепа маҳаллалари аҳолиси билан мулоқотда бўлиб, уларнинг яшаш шароити билан қизиққанди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12 апрель куни пойтахт Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Чилонзор туманига ташриф буюрган эди.
 
Давлат раҳбари шу куни туманнинг Яккатут ва Катта Хирмонтепа маҳаллалари аҳолиси билан мулоқотда бўлиб, уларнинг яшаш шароити билан қизиққанди.
 
Шаҳноза Қаюмованинг оиласи етти йилдан буён Чилонзорда ижара уйда яшаб келаётганди. Президент билан суҳбатда бошпанаси йўқлигини айтган Шаҳноза Қаюмова ва унинг турмуш ўртоғи Ғанишер Қаюмовга Президент ташрифидан 20 кун ўтгач Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Олмазор тумани Шифокорлар шаҳарчасидан 5 хонали хонадон калити топширилди.
 
“Бу хушхабарни эшитган фарзандларим ва яқинларимнинг қувончини кўрсангиз эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маҳалламизга келгани кўнглимизни тоғдек кўтарди. У кишининг аҳоли билан мулоқоти ҳар биримизга руҳий мадад, ишонч ва кўтаринки кайфият бахш этди. Айниқса, бу учрашув бизнинг оиламиз учун бир умрга унутилмас воқеа бўлиб қолади. Президентимизга оиламиз билан бир умр таъзимдамиз”, дейди Шаҳноза Қаюмова ЎзА мухбири билан суҳбатда.  

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзорга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Adolat
10:49 23.05.2017

Президентимиз сог-саломат булсин. Барча рахбарлар Шавкат Миромоновичдан урнак олса яхши буларди. Шу жумладан СУД ХОКИМЯТИ яни "кози боболар" (Ш.Газиев ва К.Тогаев)хам.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар