Жазирама дарҳол жонга тегдими? Иссиқ кунлар яна ёмғирли об-ҳавога навбат бермоқда.
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Эртага Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +30... +32, кечаси эса +20... +22 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда кечаси ҳаво ўзгариб туради, кундузи бўлса вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат +30... +35, кечаси эса +15... +20 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +30... +35, кечаси эса +17... +22 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +30... +35, кечаси +17... +22 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +19... +24 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +32... +37, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.