Ражаб Тойиб Эрдўған Покистон Ислом Республикасига бўлган ташрифидан сўнг, Ўзбекистонга йўл олди.
Президент бўлганидан буён Ўзбекистонга илк бор ташриф буюраётган Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқандга келиб қўнишининг сабаблари бор. У ташрифини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлашни мақсад қилган. Ташрифнинг асосий учрашувлари эса Тошкентда бўлиб ўтади.
Туркия раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг истиқболдаги режаларини муҳокама қилиш, ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш учун ташриф буюрган.
Маълумот учун, Ражаб Тойиб Эрдўған сўнгги бор Ўзбекистонга бундан 13 йил аввал, Бош вазир лавозимида ишлаб юрган кезлари келган эди.