Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси Белоруссиянинг Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган фестивалда иштирок этади.
Фестиваль давомида Ўзбекистон театрлари номидан намойиш этиладиган “Тонг отган тарафларда” спектаклида узоқ ўтмиш, миллатимизнинг тарихи ва Ватан туйғуси ҳақида сўз боради.
Эслатиб ўтамиз, режиссёр Асқар Ҳолмўминов тез орада театр мухлисларига “Кузги мактублар” номли янги спектаклни тақдим этиш арафасида турибди. Спектакль Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков хотирасига бағишланган.