...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маданият вазирлигида тайинловлар амалга оширилди


12:02, 15.12.2017 Жамият
 5 983

Фарҳод Жўраев 2015 йилда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори лавозимида ҳам фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали дирекцияси раҳбари ўзгарди. 2017 йилнинг 1 декабридан “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали дирекцияси ижрочи директори лавозимига Фарҳод Ўктамович Жўраев тайинланди ва айни пайтда иш фаолиятини бошлади.

Фарҳод Жўраев 2015 йилда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори лавозимида ҳам фаолият юритган.

Маданият вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, шунингдек, янги ташкил этилган Ўзбек миллий мақом санъати марказига раҳбар тайинланди. 2017 йилнинг 11 декабридан Ўзбек миллий мақом санъати марказига бош директор тайинлангунга қадар бош директор вазифасини бажарувчи этиб Жасур Тоштемирович Жабборов тайинланди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Маданият вазирлиги Шарқ тароналари Ўзбек миллий мақом санъати маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар