...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маданият вазирлиги ва “Ёшлар” телеканалида кимлар ишлаяпти? Уларга мукофотлаш ҳуқуқи берилдими?


15:44, 07.11.2017 Жамият
 9 119

ОАВларда мукофотланганларнинг унвонларини тўғри ёзиш катта аҳамият касб этади. Мукофотланмаганларга эса ўз-ўзидан унвон бериб қўйиш ҳам нотўғри.

Ўзбекистон Республикасида соҳа мутахассисларига унвонлар Президент фармонига кўра тақдим этилади. Бугунгача минглаб юртдошларимиз илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат, спорт, ижтимой соҳаларда кўрсатган фаолликлари учун давлат мукофотлари билан тақдирланганлар.
 
ОАВларда мукофотланганларнинг унвонларини тўғри ёзиш катта аҳамият касб этади. Мукофотланмаганларга эса ўз-ўзидан унвон бериб қўйиш ҳам нотўғри. Афсуски, бугун ОАВда бу каби ҳолатлар жуда кўп учрамоқда...
 
Кеча, 6 ноябрь куни “Ёшлар” телерадиоканали орқали соат 18:50 да эфирга узатилган “Инсон психологияси” кўрсатувида Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Дилноза Кубаева иштирок этди. Ушбу кўрсатувда экранда Дилноза Кубаеванинг исми остида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” деб ёзилди. Қизиқ, наҳот кўрсатув ижодкорлари, телерадиоканал бадиий кенгаши аъзолари Дилноза Кубаеванинг унвон олмаганини билишмаса? Ёки улар учун кўрсатувга таклиф этилганларнинг барчаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистми?
 
Худди шунга ўхшаш ҳолат кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий сайти орқали тарқатилган ахборотда ҳам кўзга ташланди. Маданият вазирлиги давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи муносабати билан Жиззахда хотира концерти ташкил этилгани ҳақида маълум қиларкан, хонанда Муножот Йўлчиевани “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” деб ёзади.
 
Муножот Йўлчиева 1991 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1994 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.


 
Бу ўринда “Маданият вазирлиги катта хатоликка йўл қўймаган, хонанданинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони ҳам бор экан-ку”, дейишингиз мумкин. Бироқ худди шундай унвони бор бошқа санъаткорлар Ўзбекистон халқ артистлари келтирилган қаторда берилган (уларнинг кетма-кетлик тартиби ҳам таажжубли, бу тартибда ёш кўрсаткичи ёки унвон олинган йил кўрсаткичи эмас, “лавозими” муҳим ўрин тутгандай). Муножот Йўлчиева эса улардан ажратилиб, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” деб кўрсатилган. Ёки биз билмайдиган М. Йўлчиева исмли Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист борми?
 
Хўш, телеканаллар ва Маданият вазирлиги бундай хатоликларга йўл қўйиб тургандан кейин бошқалардан нимани кутиш мумкин?
 
Тўғри, имло хатоларни, нотўғри тузилган жумлаларни деярли барча интернет нашрлари-ю расмий веб-сайт саҳифаларида учратасиз (бизнинг таҳририят ҳам бундан мустасно эмас). Иш бор жойда хато бор, деймиз ўзимизни юпатиб. Бироқ...
 
Соҳадагиларга таниқли шахслар, давлат ва жамоат арбобларининг шахсига оид маълумотларни келтиришда аниқ фактларга асосланишларини истаган бўлар эдик. 

Теглар:Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Унвон Ўзбекистон халқ артисти Мукофот Ёшлар телеканали Маданият вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дадилбек
18:27 07.11.2017

Дилноза Кубаева оддий артист,Сардор Рахимхон хизмат кўрсатган артисит бўлганидан кейин шундай чалкашликлар бўлаверадида!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар