...
МЕНЮ
ONLINE TV

9–12 ноябрдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланади


15:09, 07.11.2017 Жамият
 3 359

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳрида 2017–2018 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.

Бугун, яъни 2017 йилнинг 7 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими “Тошкент шаҳрида 2017–2018 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги 1494-сонли қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорга кўра, “Toshkent issiqlik elektr markazi” АЖ, “Toshkent issiqlik markazi” ДУК, “Toshissiqquvvati” ДУКга марказлашган иссиқлик тизимининг барча қисмларини текшириш имкониятини таъминлаш учун 2017 йил 9 ноябрдан Тошкент шаҳар иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракатини ишга тушириш вазифаси топширилди.
 
Қарорда иссиқлик таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари томонидан пойтахтда иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун туман ҳокимликлари назорати остида 10 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида, синов тариқасида, турар-жой бинолари 12 ноябрдан мунтазам иситишга киришишни ташкил этиш топширилган.
 
Шунингдек, “Toshkent issiqlik elektr markazi” АЖ, “Toshkent issiqlik markazi” ДУК, “Toshissiqquvvati” ДУКга Тошкент шаҳрида 2017–2018 йилги иситиш мавсуми даврида узлуксиз табиий газ, сув таъминоти ва электр энергиясини етказиб бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилди.
 
Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун мутасадди ходимлар ва аҳоли томонидан қоидаларнинг бузилишига йўл қўймасликни назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Теглар:Иситиш мавсуми Тошкент шаҳар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар