...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шифокорлар Муқаддас Холиқова ҳақида: Хавф ортда қолди


13:08, 26.01.2017 Театр
 13 646

Шифокорларнинг маълум қилишича, операция яхши ўтиб, хавф ортда қолган. Бироқ актрисанинг қачон жонлантириш бўлимидан чиқарилиши ҳақида аниқ маълумотлар берилмаяпти.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова 22 январь куни юрак хуружини бошидан кечириб, шифохонага жойлаштирилган эди.
 
24 январь куни ўтказилган муолажалардан сўнг актрисанинг аҳволи оғирлашди. Шундан сўнг Холиқова Тошкентдаги 1-сонли Марказий клиник шифохонанинг жонлантириш бўлимидан Республика Кардиология маркази шифохонасининг жонлантириш бўлимига ўтказилди.
 
Бу орада ижод аҳли, хусусан, мухлислар ўртасида хавортир янада кучайди. Кечадан бошлаб ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига Муқаддас Холиқованинг суратини жойлаштириб, унга соғлик тилашмоқда.
 
Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг қизи Зебинисо таҳририятимиз билан доимий алоқада бўлиб, боғланиб турибди. Унинг етказган маълумотларига қараганда, актрисанинг аҳволи анча яхши, кўрсатилаётган муолажалар ва даво чоралари ўз самарасини бериб, актрисанинг соламатлиги секин-аста тикланмоқда. Шифокорларнинг маълум қилишича, операция яхши ўтиб, хавф ортда қолган. Бироқ актрисанинг қачон жонлантириш бўлимидан чиқарилиши ҳақида аниқ маълумотлар берилмаяпти.
 
Муқаддас Холиқованинг қизи эса ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали онасининг аҳволи анча яхшилигини маълум қилиб, қўллаб-қувватлаган, дуода бўлаётган мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдирган ва саломатлик тилаётганганларнинг гапларини онасига етказганини айтган.  

Теглар:Муқаддас Холиқова Юрак хуружи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

MANSURBEK
16:18 04.02.2017

Elimizning taniqli aktrisasi Muqaddas Xoliqova sog'ayib ketsin ollohim tuning dardiga shifo bersin



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!