Алишер Навоий спектаклида Гули образини яратган Кубаева ва Қундузни ижро этган Ҳилола Тошмуҳаммедова устозлар дуосини олди.
Дилноза Кубаева, актриса:
— Бу хабар сизларнинг қулоғингизга қандай етиб борди? (кулиб) Спектаклда менинг дугонам Қундуз ролини ижро этган ҳамкасбим ва курсдошим Ҳилола Тошмуҳаммедова билан 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб театрдаги эркак санъаткорларга дастурхон ёзишни ният қилган эдик. Репетициялар, гастроллар билан бунга вақт тополмадик. Шу ниятимиз “Алишер Навоий” спектаклнинг тақдимоти арафасига тўғри келган экан... Мен ҳам Ҳилола ҳам тарихий асарларда илк бор катта ролларни ўйнаяпмиз. Тўғри, бундан аввал ҳам тарихий спектаклларда роль ижро этганмиз, лекин бу спектакллар ҳозир намойиш этилмайди. Шу сабаб ош баҳонасида устозларимизнинг дуосини олдик.
Эслатиб ўтамиз, 6-7 февраль кунлари Ўзбек миллий академик драма театрида режиссёр Рустам Ҳамидов саҳналаштирган "Алишер Навоий" спектаклининг очиқ премьераси бўлиб ўтади.