...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда илк бор ҳарбий театр ташкил этилди


17:53, 05.03.2018 Жамият
 2 493

Ҳарбий театр Мудофаа вазирлиги қошида фаолият юритади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида илк бор ҳарбий театр-студияси– “Турон” ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Мудофаа вазирлиги қошида ташкил этилган мазкур театр студияси нафақат ҳарбийлар ва уларнинг оиласига, балки барча фуқаролар учун бирдек хизмат кўрсатади.


 
100-120 кишига маданий ҳордиқ улашувчи “Турон” театри таркибидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актёрлар Саида Раметова ва Карим Мирходиев, таниқли кино ва театр актёри, режиссёр Сайфиддин Мелиев, Феруза Собитова, Элмира Раҳимжонова каби ижодкорлар жой олган.
 
“Турон” театри ўзининг илк премьерасини 8-мартдан кейин “Жалолиддин Мангуберди” спектакли орқали очишни режалаштирмоқда.
 
Бундан ташқари айнан шу спектакль билан театр актёрлари Ўзбекистон бўйлаб гастроль сафарларини уюштиради. Шу билан бирга, театр репертуаридан “Бибихоним”, “Тўмарис”, “Бир кунлик бахт” сингари спектакллар ҳам ўрин олган.
 
Театр ўзининг кейинги режаларини Ўзбекистоннинг барча ҳарбий округларига гастроллар уюштириш билан шакллантирган.
 
Маълумот учун, Ўзбекистондаги илк театр труппаси 1913-йилда Абдулла Авлоний бадиий раҳбарлиги остида Тошкентда очилган бўлиб, унинг номи ҳам “Турон” бўлган.
Икром Раҳмон

Теглар:ҳарбий театр Мудофаа взирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар