...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Сити” амалдаги чемпионни нокаутга учратди


17:53, 05.03.2018 Спорт
 2 223

“Шаҳарликлар” мухлислари кўз олдида амалдаги чемпион “Челси”ни қабул қилишди ва...

Кеча, 4 март куни Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган марказий ўйин бўлиб ўтди.
 
Унда АПЛнинг айни вақтдаги пешқадами ҳисобланмиш, “Манчестер Сити” клуби ўз майдонида амалдаги чемпион “Челси”ни қабул қилиб, бир гол фарқи билан муваффақият қозонишга эришди.
 
Учрашувдаги ягона голни Давид Сильванинг моҳирона узатмасидан сўнг Бернарду Сильва Куртуа қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.
 
“Манчестер Сити” ушбу ғалабаси билан очколари сонини 78 тага етказди ва чемпионлик учун яна катта қадам ташлади.
 
Маълумот учун, “шаҳарликлар” яна тўртта ўйинда тўхтамасдан ғалаба қозонишса, АПЛ чемпионлигини муддатидан олдин расмийлаштиришади.
 
Англия чемпионати 29-тур.
“Манчестер Сити” – “Челси” 1:0.
Гол: Бернарду Силва (46).


 
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Лапорт, Отаменди, Уокер, Зинченко (Данило, 87), Сильва (Фоден, 90), Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Сане, Агуэро(Габриэл Жезус, 85).
 
“Челси”: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Педро (Эмерсон, 82), Фабрегас, Виллиан (Жиру, 78), Дринкуотер, Азар (Мората, 90), Алонсо.
 
Огоҳлантиришлар:  Зинченко (24), Гюндоган (47), Рюдигер (57).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Сити Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 625

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!