...
МЕНЮ
ONLINE TV

Microsoft асосчиси саратонга йўлиққани аниқланди


11:52, 02.10.2018 Олам
 4 431

У яқинда “Челси” клубини сотиб олишга қарор қилган эди.

Microsoft корпорациясининг асосчиларидан бири Пол Алленнинг саратон касаллигининг нехожкин лимфома (НХЛ) деб номланувчи тури билан даъволанаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда америкалик ишбилармоннинг баёнотига асосланган ҳолда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Шунингдек, баёнотда айтилишича, у 2009 йилда ҳам НХЛдан даволанган ва ўшанда бу жараён муваффақиятли якун топган.
 
Шу сабабдан, Аллен ўзининг шифокорларига ишонмоқда ва бу сафар ҳам яхши натижа олишга умид қилмоқда.
 
1975 йилда Билл Гейтс ва Пол Аллен биргаликда Microsoft компаниясига асос солишган.
 
Маълумот учун, Форбес журналининг жорий йилги маълумотларига кўра, Аллен дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 44-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 20,5 миллиард долларга баҳоланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пол Аллен “Челси”ни сотиб олишга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Пол Аллен Microsoft Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 715

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!