Пол Аллен 65 ёшида касаллиги сабаб вафот этди.
Аввалроқ, Пол Алленда саратон қайталагани ҳақида хабар берган эдик. У бу сафар ҳам касалликка қарши курашда ғолиб бўлишига ишонганди.
Microsoft компанияси асосчиларидан бири Пол Аллен 65 ёшида саратон касаллигидан вафот этди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар бермоқда.
Аллен саратоннинг нехожкин лимфома деб номаланувчи тури билан курашди. 2009 йилда унга шундай ташҳис қўйилганда Пол кимё терапияси курсидан ўтиб, касалликни енгганди. Аммо 2018 йил октябрда касаллик қайталади. Бунгача 1982 йилда ҳам Алленда саратоннинг бошқа тури Хожикин лимфомаси аниқланганди. Ўшанда у даволаниш курсидан ўтган.
Аллен бетоб бўлгач, Microsoft’да маълум даражада акциялар ва директорлар кенгашидаги ўрнини сақлаб қолиб, компанияни тарк этганди. У инвесторлик билан шуғуллана бошлаганди. Пол биринчи хусусий суборбитал кема ва Ердан бошқа жойда ҳаётни аниқлашга ёрдам берувчи улкан радиотелескоп қуриш каби лойиҳаларга сармоя киритарди.
2018 йилда Forbes журнали Пол Алленни дунё бойлари ичидан 44-ўринга қўйганди. Унинг бойлиги 20,5 миллиард долларга баҳоланган.

Суннатилла Абдуллаев