Хабарда айтилишича, у нафақат WhatsApp, балки Facebook Бошқарув кенгашидан ҳам кетишга қарор қилган.
Таъкидланишича, Кумнинг бу қарори Facebook билан хавфсизлик масалалари бўйича орадаги келишмовчиликлар сабаблидир.
“Кетиш вақтим келди. WhatsApp фойдаланувчилари ўйлаган вақтдан кўра кўпроқ бу лавозимда бўдим”, деб ёзади Ян Кум ўзининг Facebook’даги саҳифасида.
Хабарда айтилишича, у нафақат WhatsApp, балки Facebook Бошқарув кенгашидан ҳам кетишга қарор қилган.
Хориж ОАВ томонидан: “Буларнинг барчаси Facebook’нинг шифрлари ва маълумотларидан фойдаланишга оид баҳслар туфайли содир бўлмоқда”, деб айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, бунгача дунёнинг энг йирик компаниялари асосчилари Билл Гейтс Microsoft, Стив Жобс Apple компаниялари бошқарувидан истеъфога чиққан пайтлари бўлган.