...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана бизнеснинг қудрати! Билл Гейтс Трамп айтган лавозимни рад этди


11:01, 01.05.2018 Жамият
 5 094

АҚШ Президенти таклиф қилган лавозимдан Билл Гейтс воз кечди.

Microsoft компанияси асосчиси, дунёнинг энг йрик миллардерларидан бири Билл Гейтс АҚШ Президенти Дональд Трамп таклиф қилган лавозимни рад этди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар қилмоқда.
 
Маълум бўлишича, Трамп Билл Гейтсга АҚШ Президентининг илм-фан соҳаси бўйича маслаҳатчиси лавозимини таклиф қилган.
 
Миллиардер бўлса, қуйидагича жавоб берган:
 
“Трамп менга илм-фан бўйича маслаҳатчи бўлишни таклиф қилди. Мен бу вазифани бажаришни истамайман. Агар мен бу лавозимга ўтирсам, вақтимдан унумли фойдалана олмаслигимни яхши биламан”.
 
Маълумот ўрнида, ушбу лавозим ҳозирда вакантда турибди. 2009-2017 йилларда АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама бу лавозимга Жон Холдренни тайинлаган эди. У кетгач, Трамп ҳалигача унинг ўринга бошқа номзод танлай олмади.
Темур Назаров

Теглар:Дональд Трамп илм-фан Билл Гейтс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар