...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўққиз ой давомида судлар томонидан 300 млрд сўмга яқин зарар ундирилди


10:28, 16.10.2018 Жамият
 1 646

Ўтган даврда 13 096 та жиноят иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Аввалроқ, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида жиноят ишлари бўйича судлар кўриб чиққан ишлар сарҳисоб қилингани, унда 40 минг нафарга яқин шахс суд қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумотга кўра, ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 6 914 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган.
 
Етказилган 294,2 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 2 980 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
 
13 096 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 46 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилгани катта аҳамиятга эга.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 1 191 нафар шахсга нисбатан 917 та иш кўриб чиқилган. 655 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинган ва 433 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
 
Таъкидланишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан айрим жиноят турлари, хусусан, қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ўғрилик, пора олиш ва бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, безорилик, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, транспорт воситасини олиб қочиш, қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари камайган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Суд жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар