...
МЕНЮ
ONLINE TV

Microsoft асосчиси “Челси”ни сотиб олиши мумкин


19:34, 28.09.2018 Спорт
 3 595

Роман Абрамович клубни дўстига сотадими?

Америкалик тадбиркор, Microsoft компаниясининг таъсисчиларидан бири Пол Аллен “Челси” клубини сотиб олиш истагини билдирмоқда.
 
У шу ойда Нью-Йорк шаҳрида футбол агенти Пини Захави билан “Челси”ни сотиб олиш масаласини муҳокама қилган. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар бермоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, 65 ёшли Аллен “Челси” клуби хўжайини Роман Абрамовичнинг яқин дўсти ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, британиялик миллиардер Жим Рэтклиф “Челси”ни 2 млрд фунтга сотиб олиш таклифини билдирган, аммо Абрамович рад жавобини берган эди. Сабаби россиялик миллиардер клубни 3 млрд фунтдан камига сотмоқчи эмас. У 2003 йилдан буён “Челси” клуби эгаси ҳисобланади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Роман Абрамович Пол Аллен Челси Microsoft Жим Рэтклиф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 625

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!